Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди

×

 2020-04-03 13:07:31    209

PDF yuklash
Chop etish


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлган ушбу кўчма савдо хизмати биринчи навбатда кўп қаватли уйлар жойлашган МФЙларда ташкил этилди. Бугунги кунга қадар, "Турон", "Мустақиллик", "Наврўз", "Янгиобод", "Чилонзор", "Гулистон", "Зухро", "Бахрин", "Ватан", "Рохат", "Хўжапорсо", "Ёвқочар" ва бошқа МФЙларда аҳолига картошка, сабзи, пиёз, пахта ва ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Кўчма савдони ташкил этиш ишлари буюм бозорлари ва МФЙ томонидан тақдим этилган юк автомашиналарида амалга оширилмоқда.Бундан ташқари, аҳоли эхтиёжларини қондириш учун қурилиш материалларини жойига етказиб бериш кўчма савдоси ҳам синов тариқасида Тошлоқтепа, Гуриаввал ва Оролбўйи МФЙларда ташкил этилди. 

- Биз бугун уйимизнинг ёнгинасидан сабзавот маҳсулотларини арзон нарҳларда сотиб олаяпмиз, -дейди "Ватан" МФЙ фуқароси Мунирахон Улфайзиева. - Бунда ҳам вақтимиз ҳам маблағимиз тежалмоқда. Шундай қулайликларни яратган барча ташкилотчиларга маҳалламиз фуқаролари номидан миннатдорчилик билдираман.