Shrift o'lchami Rang Rasm

“ИСТЕЪДОДЛАРНИ ИЗЛАЙМИЗ!”

×

 2020-02-27 15:59:51    179

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги 9-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида шаҳар Маданият бўлими томонидан “Истеъдодларни излаймиз” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиздаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараклари аъзолари ҳамда иқтидорли йигит-қизлар иштирок этди.

Танловни шаҳар ҳокими маслаҳатчиси А.Анваров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларга ҳар томонлама яқиндан кўмак кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этиб ўтди.

Иштирокчиларнинг бадиий чиқишларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари одилона баҳолаб бордилар.

Танлов якунида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли ўқувчи-ёшлар  шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маданият бўлими томонидан муносиб тақдирланди.