A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Shrift o'lchami Rang Rasm

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2020-02-22 18:41:45    260

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги “Комбинат бозори” ҳудудидаги “тартибсизлилар” хусусида тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг 


РАСМИЙ МУНОСАБАТИ


Мурожаатда “Комбинат бозори” деб таъкидланган ҳудудда бугунги кунда “Ипакчи Файз тонги” АЖ ва “Баракасавдо” АЖ савдо комплекслари (буюм бозорлари) фаолият кўрсатиб келмоқда.  “Ипакчи Файз тонги” АЖ тасарруфида ҳозирда 433 та турғун савдо дўконлари ва 260 та расталар, шунингдек,  “Баракасавдо” АЖ тасарруфида 289 та турғун савдо дўконлари ва 365 та расталар мавжуд.  Савдо комплекслари маъмурияти томонидан ҳудуддаги тартибсиз савдони бартараф этиш, сотувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1700 кв.метрдан ошиқ савдо майдончаларига асфальт ёткизилди, усти очиқ савдо майдонлари ўрнида замонавий, янги ёпиқ айвонлар қуриб битказилди. Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш мақсадида, жамият маблағларидан қарийб 1,0 млрд.сўм сарфланиб, 6 кВ.ли хаво узатмаси ҳамда 35 кВ ли кабель линияларини реконструкция қилиниб, ер остига кўчирилди.   Таъкидлаш жоизки, янги қурилган айвончалар ҳудудида аввал савдо қилган тадбиркорлар савдо комплекслари акцияларини икки томонлама келишув битимларига асосан сотиб олишган. Келишувларга мувофиқ, савдо майдони 1.5 м2 га тенг бўлган растадан фойдаланаётган тадбиркорлар, қиймати 5.0-6.0 млн.сўмлик акцияларни харид қилганлар. Акцияларнинг сотилиш ҳолати  ўрганилганда, бозор нархларидан ортиқ қийматга, яъни 6.0 млн.сўмлик акцияларни 24.0 млн.сўмга сотиш ҳолатлари аниқланмади. Ҳозирда бу борада ўрганишлар давом этмоқда.Марғилон шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси томонидан 2020 йил январ-февраль ойларида “Ипакчи Файз тонг” АЖ ва “Баракасавдо” АЖ савдо комплекслари худудида ўтказилган ўрганишлар натижасида 74 нафар ноқонуний савдо  фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаролар  аниқланиб, тегишли тартибда солиқ тўловчи сифатида Давлат рўйхатидан ўтказилди. Шу билан бирга,  расмий равишда 23 нафар фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо қилиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу фуқаролар ҳам тегишли тартибда Давлат рўйхатидан қайта ўтказилди.Ўтказилган хатлов тадбирлари даврида 580 нафар тадбиркорлик субъектларига нақд пул ёки пластик карточкалардаги тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш ҳолатларига йўл қўймаслик, назорат-касса машиналари, ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, шунингдек, чеклар ва талонларни белгиланган тартибда бериш, нақд пул тушумларини тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан инспекциянинг расмий тарздаги огохлантириш хатлари берилди.