Shrift o'lchami Rang Rasm

ЮРТИМИЗ ПОСБОНЛАРИ ҲАМИША ЭЪЗОЗДА!

×

 2020-01-09 18:53:28    178

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар йили мамлакатимизда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз посбонларини муносиб қадрлаш ва тақдирлаш, уларнинг ўта масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятларини алоҳида эътироф этиш мақсадида жойларда турли байрам тадбирлари ўтказилиши анъана тусини олган.

Бугун ҳам шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳримизда жойлашган бир қатор ҳарбий қисмларда байрамолди тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирда сўз олган “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси раиси Турғунбой Нишонов, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раисининг нуронийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Юсуфжон Усмонов, Вилоят Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шукуриллохон Нисбатхонов, “Ҳудудгаз Фарғона МЧЖ” цех Касаба уюшмаси раиси Турғунбой Розиқов ҳамда шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Дилшоджон Абдувоҳидовлар ҳарбийларни кириб келаётган қувончли сана билан самимий муборакбод этиб, уларга компьютер жамланмасидан иборат бўлган байрам совғаларини тақдим этдилар.