Shrift o'lchami Rang Rasm

БИЛДИРИШНОМА

×

 2019-12-17 19:43:39    203

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали “Болалар шифохонасида жой етишмайди, бино эса капитал таъмирга муҳтож” мавзусида 2019 йил 17 декабр куни келиб тушган мурожаат бўйича

Марғилон шаҳар Болалар шифохонаси биноси 86 ўрин-жойга мўлжалланган бўлиб, куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ўткир респератор касалликлар кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда шифохонанинг 2 та палатаси соматик касалликлар учун алоҳида ажратиб қўйилган. Шифохонанинг шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида эса беморлар учун 15 ўрин-жой ажратилган. Қабулхона бўлимига кун давомида 130-150 нафар беморлар амбулатор ҳамда стационар мурожаат қилишади ҳамда уларга малакали шифокорлар томонидан ўз вақтида хизмат кўрсатиб келинмоқда.Жорий даврга қадар даволаниш учун мурожаат қилаётган беморлар учун жой етишмовчилиги юзасидан ҳеч қандай муаммо юзага келмаган.Болалар шифохонасининг асосий ва ёрдамчи бинолари ҳар йили маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида жорий таъмирлаб келинади.Шу жумладан, 2019 йилнинг октябр ойида шифохонанинг шошилинч тез ёрдам кўрсатиш бўлими йўлагининг пол қисми линолеум билан қопланди, бўлим палаталари жорий таъмирланди.Муассасадаги ичимлик суви таъминоти бўйича, Марғилон шаҳридаги аксарият сув қувурлари тортилганига 40 йилдан ошган бўлиб, жорий даврга қадар “Осиё тараққиёт банки” иштирокидаги лойиҳага мувофиқ 48 та кўчалардаги 56 км асосий магистрал қувурлар тўлиқ янгиланди, Янги Марғилон шаҳарчасида жойлашган Бош сув ҳайдаш иншооти реконструкция қилиниб, икки дона янги 5000 м3 сиғимли сув сақлаш ҳовузи (резервуар) қурилди, 7 та мавжуд ер ости артезиан қудуқлари қайта таъмирланди ва иккинчи босим кўтаргич насос станциясини мукаммал таъмирланди.Ҳозирда босқичма-босқич маҳаллий кўчалардаги ички (мазелараро) тармоқларни янгидан тортиш ишлари олиб борилмоқда.Шу жумладан, тунги вақтларда ичимлик суви истеъмолига бўлган талабнинг кескин камайиши натижасида ушбу муассасага ичимлик суви етказиб берувчи насосга уланган аҳоли хонадонларига тортилган ички қувурларда вақти-вақти билан носозликлар юз берган. Кейинчалик, ушбу носозликларнинг келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида тунги вақтда вақтинчалик сув насосини ўчириш бўйича график ишлаб чиқилган.Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги “2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1001 сонли қарорига асосан Болалар шифохонаси биноларини реконструкция қилиш ҳамда ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш орқали кичик узилишни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.Мурожаатдаги ҳожатхонадаги носозлик бўйича, қиш мавсумида, айниқса, тунги вақтларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида оқава сув тармоғида тиқилиш ҳамда музлаш ҳолати рўй берганлиги сабабли вақтинча фойдаланиш имкони бўлмаган. Ушбу ҳолат мурожаат эълон қилинишидан олдин, белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилган ҳолатда муаммо бартараф этилган.Шу билан бирга, мурожаатдан келиб чиқиб, хожатхонанинг ички ва ташқи қисми жорий таъмирдан чиқарилди.Мурожаатга илова қилинган расмда кўрсатилган мазкур хожатхона шифохона биносидан ташқарида жойлашган бўлиб, ушбу ташқи хожатхонадан шифохонада ётиб даволанадиган беморлар (ёки уларнинг оналари) томонидан умуман фойдаланилмайди. Бу борада шифохонанинг ҳар бир қаватида 2 тадан хожатхона доимий равишда фаолият кўрсатиб келмоқда.