Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА БИЛДИРИШНОМА

 2019-12-11 08:38:59    185

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғига шахси номаълум фуқародан “Ҳудудимизда электр қуввати  жуда   паст, электр “шит”лари ва симёғочлар талабга жавоб   бермайди. Мутасадди ташкилотлар қуруқ  ваъда  бериб, қўйнимизни пуч  ёнғоққа   тўлдирмоқда. Кўп сонли аҳоли номидан амалий ёрдам сўраймиз” мазмунида келиб тушган мурожаат бўйича

Мазкур видеотасвирда кўрсатилган ҳолат истеъмолчи томонидан айнан қайси ҳудудда кузатилаётганлиги ёритилмаган. Хусусан, Марғилон шаҳрида 2019 йилнинг 1-декабридан буён режали узилишлар тўлиқ бартараф этилиб, нимстанциялар ва трансформатор пунктлари орқали аҳолига етарли қувватда электр етказиб бериш ишлари назоратга олинган. Соҳа мутахассислари томонидан техник жиҳатдан ёндошилганда, бу каби вазият қуйидаги икки ҳолатда ҳосил бўлиши мумкинлиги билдирилди. Жумладан:1.  Трансформаторнинг юқори кучланишли томонидаги ПК сақлагичлардан бири куйган ҳолатда;2.  6-10 кВли тармоқлардаги юқори кучланишли симнинг 1 та фазасида узилиш содир бўлганда транрсформатордан чиқувчи 1 та фазанинг кучланиши ушбу тасвирдаги кўрсаткичга қадар пастлаб кетиши мумкин.Жорий даврга қадар шаҳарнинг ҳеч қайси ҳудудидан бундай турдаги, яъни электр энергияси кучланишининг ўта пастлиги бўйича фуқаролардан мурожаат келиб тушмаган.Шу билан бирга, Марғилон шаҳрининг айрим чекка ҳудудлари электр энергиясига Марғилон шаҳар Электр таъминоти корхонаси эмас, балки қўшни туманлар ва Фарғона шаҳар Электр таъминоти корхонаси орқали  уланган  ҳолатда, трансформатор пунктидан чиқувчи нуқта ҳамда истеъмолчи жойлашган объектга қадар оралиқ масофа 600 м дан ортганда ҳам кучланиш паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, тармоққа уланган мазкур истеъмолчилардан уланиш кунининг ўзидаёқ бошқа оптимал уланиш нуқтаси бўйича техник шарт олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат этишлари ёки Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юборишлари сўралади.