Shrift o'lchami Rang Rasm

БОШ ҚОМУСИМИЗ - ЭРКИНЛИК ВА ФАРОВОНЛИК КАФОЛАТИ!

×

 2019-12-06 17:39:43    214

PDF yuklash
Chop etish


Йиллар ўтгани сайин Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаяпмиз. Ҳар йили ушбу қутлуғ айёмни фахру ифтихор ила кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз. Хусусан бугун шаҳримиздаги Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар мактабида сана муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев табрик сўзи билан очиб, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этиб ўтди. Дарҳқиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди”. Зеро, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсади қилиб белгиланган. Шу боисдан давлатимизда олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, ислоҳотлар марказида шахс ва унинг манфаатлари туради.Байрам дастури давомида турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ  шаҳримиз фаоллари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Элимиз ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар, айниқса 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги Она-Ватан, жаннатмакон юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.