Shrift o'lchami Rang Rasm

БОКС БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

×

 2019-11-20 20:32:33    227

PDF yuklash
Chop etish


Айни вақтда Ўзбекистон Бокс Федерацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган яна бир нуфузли беллашув - бокс бўйича Ўзбекистон кубоги мусобоқасига шаҳримиз мезбон бўлиб турибди.Бир неча йиллардан буён 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилиб келинаётган мазкур мусобоқа ўз кучи ва ҳаракатига ишонадиган чинакам мардлар майдонига айланиб улгурди.Мусобоқани қисқача табрик сўзи билан очиб берган шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев жамиятимизда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди ҳамда барча иштирокчиларга омад тилади.Шунингдек маросимда сўз олган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, Ўзбекистон Бокс Федерацияси вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари Ахтам Раҳманов, Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси Бекзод Кидировлар миллий спорт турларимизни, маданият ва санъатимизни янги босқичга кўтариш, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, улар қалбида қадриятларимизга ҳурмат, ифтихор туйғуларини шакллантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган тизимли чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтдилар.Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, ҳар йили мусобоқага мезбонлик қиладиган ушбу спорт мактаби шаҳримизда ўзининг алоҳида нуфузига эга. Спортнинг 14 та тури бўйича тажрибали тренерлардан сабоқ олиб келаётган кўплаб ўғил-қизлар жорий йилнинг шу даврига қадар турли республика чемпионати ва кубокларида жами 12 та олтин, 18 та кумуш ҳамда 34 та бронза медалларини қўлга киритдилар.  Республикамизнинг 13 та вилоятларидан келган 15-16 ёшли 380 дан зиёд спортсевар ўқувчилар иштирокида ўтаётган бугунги беллашувда ҳам республика мусобоқаларида муносиб натижаларни қўлга киритган иқтидорли ёшлар борлиги айниқса қувонарлидир. Эртамиз эгалари бўлган ҳар соҳада ташаббускор Ўзбекистон ёшларига бугун дунёнинг жуда кўп давлатлари ўғил-қизлари ҳавас билан қарайди, десак, асло муболаға бўлмайди. Сабаби, мустақиллик шарофати билан фарзандларимизнинг пухта билим олиши, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиб вояга етиши учун жуда катта куч ва имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Бугунги эътибор ва ғамхўрликни эса яқин келажакда эришажак бунданда юқори марралар ва  муваффақиятлари билан оқлашларига ишонамиз!.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://telegra.ph/BOKS-B%D0%8EJICHA-%D0%8EZBEKISTON-KUBOGI-11-19