Shrift o'lchami Rang Rasm

Истеъмолчилардан қарздорликлар ундирилмоқда...

×

 2019-04-29 10:43:44    200

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги “Электрэнергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган вазифаларни сидқи дилдан бажариб келмоқда.

Хусусан, бу борада Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Марғилон шаҳрида 42295 та электр энергияси истеъмолчилари мавжуд бўлиб, жориййилнинг январь-март ойлари учун электр энергиясидан жами 18516,1 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 9709,6 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 8806,5 млн. сўм ундириш белгиланган бўлса, бўлим ходимлари томонидан жами 15544,6 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 10450,0 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 5094,5 млн. сўм ундирилиб, белгиланган режа 84 фоизга бажарилган.

Шунингдек, шаҳарда 23681 та табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-март ойлари учун табиий газдан жами
27725,9 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 8494.0 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 19231,8 млн. сўм ундириш белгиланган бўлса, бўлим ходимлари томонидан жами 22730.8 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 8494,0 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 14236,8 млн. сўм ундирилиб, белгиланган режа 82 фоизга бажарилган.

Шаҳарда 39483 та ичимлик суви истеъмолчилари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-март ойлари учун ичимлик сувидан жами 1266.0 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 1033.9 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 357.2 млн. сўм ундириш белгиланган бўлса, бўлим ходимлари томонидан жами 1360.5 млн. сўм, шундан маиший истеъмолчилардан 1092.7 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 267.6 млн. сўм ундирилиб, белгиланган режа 82 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-март ойлари давомида энергия ресурслари ва қаттиқ маиший чиқиндидан қарздорлиги бўлган 21013 та истеъмолчиларга жами 5091,6 млн.сўмлик қарздорликларни бартараф этиш тўғрисида талабномалар берилган.

Шаҳардаги 204 та улгуржи истеъмолчиларнинг банк ҳисоб рақамларига энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлар бўйича 3036,8 млн.сўмлик инкассо топшириқномалари қўйилган, 31 та улгуржи истеъмолчилардан электр энергиясидан бўлган 136,9 млн.сўм қарздорликларни ундириш учун Марғилон туманлараро Иқтисодий судига даъво аризалари киритилган.

 

Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Т.А.Абдуллаев