Shrift o'lchami Rang Rasm

ҚОИДАБУЗАРЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ...

×

 2019-04-08 11:08:49    211

PDF yuklash
Chop etish


Барчамизга маълумки, Президентимиз ташаббуси билан республикамизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Электр энергияси  ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 3016-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасиҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган.

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлимлари самарали фаолият юритмоқда.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтган даврда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида 485 та ҳолатда энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши оқибатида давлатга 613 млн. 151 минг сўм зарар етказилганли аниқланиб, етказилган зарарнинг 545 млн. 721 минг сўми (ёки 89 фоизи), шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига асосан қўлланган 365 млн. 583 минг сўм маъмурий жарималарнинг326 млн. 881 минг сўми (ёки 89,4 фоизи) ундирилишига эришилди.

Мисол учун, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими ходимлари томонидан08.03.2019 йил куни ўтказилган мониторингда, Марғилон шаҳар, Косибчилик МФЙ, Тошохур кўчаси 27-уйдаяшовчи Корабаев Исакджан Холматович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 120-бандига зид равишда, яшаш хонадонидаги электр ҳисоблагичга ташқаридан таъсир ўтказиб, ҳисоблагичнинг ойнаси ёнидан плёнка тиқиш орқали уни тўхтатиб, 07.02.2019 йилдан 08.03.2019 йилга қадар 29 кун давомида жами 3619,2 кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонаси манфаатларига 904.800 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

11.03.2019 йил куни ушбу маъмурий иш бўлим бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида,    1.013.650 сўм жарима жазоси қўлланилиб, давлатга етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Худди шу каби, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими ходимлари томонидан 05.03.2019 йилда Қўштепа тумани, Сармозор МФЙ, Гулистон кўчаси 1-уйда ўтказилган текширишда, уй эгаси фуқаро Сиддиков Турдиали Солижонович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 123-бандига зид равишда, яшаш хонадонидаги газ ҳисоблагичга ташқаридан таъсир ўтказиб, унга ўрнатилган бир маротабалик техник мухрни бузиб, 30 кун давомида 1886 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида Марғилон шаҳар газ участкаси манфаатларига 603.520 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

14.03.2019 йил куни ушбу маъмурий иш бўлим бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, 1.013.650 сўм жарима жазоси қўлланилиб, давлатга етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда бўлим томонидан электр, газ узатиш, газ тақсимлаш ҳамда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар

бўлими бошлиғи суриштирувчиси 3-даражали юрист                                                    А.Н.Тоджиддинов